Телефон доверия:
(+998 71) 241 02 39
Электронная почта:
info@tibbiysugurta.uz

Сурхондарё вилояти бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари мутахассислари учун 3 кунлик ўқув-тренинг бошланди.

Tibbiy sug‘urta sayti > Yangiliklar > Сурхондарё вилояти бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари мутахассислари учун 3 кунлик ўқув-тренинг бошланди.
Tibbiy sug‘urta sayti > Yangiliklar > Сурхондарё вилояти бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари мутахассислари учун 3 кунлик ўқув-тренинг бошланди.

Сурхондарё вилояти бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг мутахассислари учун
“Давлат тиббий суғурта тизимида тиббиёт муассасаларини молиялаштиришнинг янги механизмларини жорий этиш” мавзусида 3 кунлик ўқув-тренинг бошланди.

Унда Қумқўрғон, Жарқўрғон, Термиз, Музрабод, Қизириқ, Узун ва Шеробод туманлари тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, ўринбосарлари, бош ҳисобчилар ҳамда иқтисодчилар иштирок этмоқда.

Тадбир Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) кўмагида, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

📈Ушбу тренинг натижасида 2026 йил 1 апрелидан Сурхондарё вилоятида тиббиёт муассасаларини молиялаштиришнинг янги, самарали ва шаффоф механизмларини амалиётга жорий этиш учун мутахассислар зарур билимга эга бўлишади.